avatar
Куч
220.19
Рейтинг
+92.04

Karimova Mohira Shukur qizi

Мақолалар

“Бобурнома”да Қашқадарё таърифи

JizDPI
Илм-фан

Ҳозирги даврда миллий ва тарихий-маънавий меросимизга эътиборнинг ортганлиги, ўзликни англаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги боис муҳим тадқиқотларга эҳтиёж кучайди. Зеро, ўзликни англаш ўтмиш қадриятларимиз ва тарихни  билишдан бошланади.


 



Zahiriddin Muhammad Bobur olim va mutafakkir.

JizDPI
Илм-фан

O‘zbekiston mustaqillikka erishgan kundan boshlab o‘tgan qisqa vaqt ichida o‘zbek xalqi siyosiy-ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarda katta yutuqlarga erishdi. U o‘z tarixiga yangicha tafakkur asosida yondashish, buyuk ajdodlarimiz qoldirgan boy madaniy –ma’naviy merosini o‘rganish sharafiga muyassar bo‘ldi. Respublikamizda ham ilm-fan yangi taraqqiyot bosqichiga ko‘tarilmoqda. O‘tmish pedagogik tafakkur daholarining shuhratini tiklash, ularning g‘oyalarini xalq hayotiga tadbiq etishdek ulug‘ ishlar amalga oshirilmoqda.


 



“Бобурнома”да узунлик ўлчовини ифодаловчи нумератив сўзлар

JizDPI
Илм-фан

 


            Узунлик ўлчовини ифодаловчи нумеративлар қадимдан мавжуд бўлиб, улар бизгача асрлар оша манбалар асосида етиб келган. Қадимдан одамларнинг оёқ ва қўллари, хусусан, бармоқлари ўлчов бирликлари сифатида кенг қўлланган бўлиб, ёғоч, чақирим, қулоч, газ каби сўзлар ҳам ўлчов бирликлари сифатида ишлатилган.


 



Мирзо Бобур Абдyраҳмон Жомий ҳақида

JizDPI
Илм-фан

Соҳа мутахассисларининг эътирофича, ХV – ХVI  асрлардаги Марказий Осиё тарихини Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”си ва Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг  “Тарихи Рашидий” асарлари тадқиқи асосида яратиш мумкин экан.


 


            Дарҳақиқат, ХV – ХVI асрлардаги Моворауннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистон ҳудудида юз берган ижтимоий, сиёсий, адабий, маданий воқеаларни ўрганишда “Бобурнома”нинг ўрни беқиёс эканлигини ҳар бир маърифатли инсон эътироф этади.


 



“Бобурнома” – мемуар асар

JizDPI
Илм-фан

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини бадиий, тарихий, тилшунослик, луғатшунослик, жўғрофий, этнография, этимология, адабиётшунослик, топонимика ва бошқа фанлар билан боғлаб ўрганишга сўнгги йилларда қизиқиш ортиб бормоқда. Асарда тарихий шахсларга тавсиф берилар экан, унинг ташқи ва ички дунёсини, руҳий оламини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган. Асарда тарихий воқеалар, саналар кенг таҳлил қилинган. Асар тилшунос тадқиқотчилар учун ҳам муҳим манба ҳисобланади. Бобур яшаган даврга оид сўзларнинг луғавий таркибини ўрганишда ўзига хос аҳамият касб этади. Андижондан Ҳиндистонгача бўлган жўғрофий жойларнинг жойлашиш таркиби ҳақида алоҳида мулоҳазалар юритилган. Уруғлар, қабилалар, қишлоқлар, шаҳарлар, энг муҳими, жойларда яшаган инсонларнинг этимологияси ва этнографияси хусусида ҳам кўплаб манбаларни тадқиқ қилиш мумкин. Асарда адабиётшуносликка оид ижодкорлар, шоирлар ҳаётига ўрин берилади. Уларнинг ижодидан намуналар кўрсатилган. Кўплаб тарихий шахслар номлари қўлланган бўлиб, ҳар бирига таъриф келтирилиши, адабиётшуносликда катта ўрин тутади.